Эшмуродов: "Насаф" мухлисларидан узр сўрайман
Ўтган мавсум якунида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига бориб қўшилган Умарбек Эшмуродов "Насаф" сафига қайтди ва бу ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Авваламбор яна қадрдон жамоамиз сафига келиб қўшилганимдан хурсандман. «Пахтакор»га ўтишим борасида гапирадиган бўлсам, бунга жамоа ОЧЛ да иштирок этиши ва у ердаги мураббийларнинг чақируви сабаб бўлган эди. У ерда ҳам менга имкон беришарди, аммо янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун собиқ жамоамга қайтишни истадим. Бу ҳақида «Пахтакор» раҳбарияти ва бош мураббийи Шота Арвеладзега ўз истагимни билдирдим. Улар мени тўғри тушунишди ва кетишимга имкон беришди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман.
"Насаф"ни тарк этиб, мухлисларни хафа қилган бўлсам узр сўрайман. Бу айбимни жамоанинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшиш орқали юваман ва мухлислар кўнглини олишга ҳаракат қиламан. Менга яна ишонч билдирган ва ва жамоага қайтиб келишимга ёрдам берган «Насаф» футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Умарбек Эшмуродов.
Манба: "Насаф" ФК матбуот-хизмати
Фикрлар
Vaqtida tushunib etding.
Atak Nasafdan tugri osiyodagi grand klublarga utib ketsihing mumkin lekin Pahtakor zaxirasida mixlanib uz uyini yuqotarding.
Omad ...