"Эски Пирло" "янги Пирло" ҳақида нималар деди?

“Ювентус” ва “Милан” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло мутахассислар орасида “янги Пирло” дея эътироф этилаётган “Брешия” хавбеки Сандро Тонали ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кўпчилик Тонали менинг издошим бўлишини тахмин қилмоқда, аммо мен ўртамиздаги ўхшашликни кўрмаяпман. Сандро бошқа турдаги футболчи, у ҳимояланишда ва ҳужумга чиқишда мендан яхшироқ. Тонали менинг энг яхши хислатларим билан бошқа футболчиларнинг аралашмасига ўхшайди. Ҳозир у дунёнинг энг иқтидорли ва келажаги порлоқ футболчиларидан бири ҳисобланади”, - дейди Пирло.

19 ёшли Тоналига “Интер” ва “Барселона”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!