"Эски Пирло" "янги Пирло"ни ўз жамоасида кўрмоқчи

  • 9 август, 2020, 18:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли италиялик футболчини шахсан туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло таркибда кўришни хоҳламоқда. Ушбу трансфер эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Айтиш лозимки, аксарият мутахассислар Тоналини “янги Пирло” дея тилга олишни бошлаб юборишган эди. Унга эса “Интер”дан ҳам қизиқишлар бор.

Тонали якунланган мавсум “Брешия” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!