ESPN асримизнинг энг кучли 10 та жангчисини эълон қилди
Нуфузли ESPN спорт сайти ўз талқинига кўра XXI асрнинг энг яхши 10 нафар аралаш яккакурашлар жангчиларини эълон қилди:
1. Жон Жонс (27-1-0-1).
2. Жорж Сен-Пьер (26-2)
3. Андерсон Силва (34-11-0-1)
4. Деметриус Жонсон (33-4-1)
5. Хабиб Нурмагомедов (29-0)
6. Фёдор Емельяненко (40-7-0-1)
7. Рэнди Кутюр (19-11)
8. Чак Лидделл (21-9)
9. Би-Жей Пенн (16-14-2)
10. Камару Усман (20-4)
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Жон Жонс машғулотларда спарринг пайтида жиддий жароҳат олганди. Қайд этилишича, тикланиш саккиз ойгача давом этиши мумкин. Машҳур спортчи профессионал даражада 29 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (10 таси нокаут билан), битта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган ва битта жанг ҳақиқий эмас деб топилган. Ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўнгги жангда Жон франциялик Кирил Ханни мағлуб этганди.
Фикрлар