"Эсхата" бош мураббийи "Андижон"га имконият бой берилгач, нималар деди?

“Эсхата” – “Андижон” (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Суров “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Яхши ўйин бўлди. Аввало, сизларни яна шу ерга келиб, биз билан ўйнаганинглар учун катта раҳмат. Асосий таркиб ҳамда ўринбосарлар жамоамиздаги футболчиларнинг ҳолатини майдонда текшириб олдик. Йигитларни босим остида қолганида қандай ҳаракат қилишларини биз мураббийлар штаби баҳоладик. Албатта, натижадан қониқмадим. Аммо ўзим учун футболчиларимизнинг ҳолати ва имконияти борасида яна бир бор тасаввурим шаклланди.

Назорат учрашувларида ўйинчилар синаб кўрилади ва ҳисоб иккинчи даражалига айланади. Ўйинни чизгиларига эътибор қаратадиган бўлсак, яхши ўйин ташкил қилдик, деб ўйлайман. Натижа муҳим эмас. Ўзимизни синаб кўришимиз керак бўлган ишларни амалга оширдик. Учрашув менга ёқди.

Яна учрашув ҳақида нима дейишим мумкин? Яхши вазиятларни амалга оширдик. Оддий ҳолатларда эса тўп ўтказиб юбордик. Керакли пайтда гол ура олмадик. Ўйинни ташкил қилиш бўйича менда эътироз йўқ. Баъзи футболчиларимиз босим остида ҳаракат қилишди. Бир қатор ўйинчиларимиз таркибда йўқ эди. Шу нарсалар ҳам натижага таъсир қилди. Шу боис ҳам натижа кўнгилдагидек бўлмади, деб ўйлайман”, - дейди Игорь Александрович, “Андижон” матбуот хизматига.  

“Андижон” матбуот хизмати.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!