Эътиборсизлик ёки адолатсизлик! Осиповадан олтинни ўғирлашдими?
"Париж-2024" Олимпиадаси давом этади.
Таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди. Ҳамюртимиз шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Алтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медал билан тақдирланди. Бироқ ушбу чемпионлик тўлиқ ҳаққоний, дея олмаймиз.
Гап шундаки, иккинчи раунд тугашига икки сония қолганда Осипова бошга зарба йўллаб, уч очкога муносиб кўрилди, аммо француз ҳам спортчимизнинг бош қисмига зарба йўллади. Фақат вақт тугаган пайтда. Ушбу зарба "челленж" ёрдамида кўриб чиқилиб, мезбон спортчига очко берилди. Шундай бўлса-да, ҳакамлар вақтга аҳамият беришмади ёки буни хоҳлашмади...
Аслида, мазкур вазиятда мураббийимиз Павел Хан "челленж" олиши керак эди. Шунда 3-раунд бўлар эди ва Осипова олтин учун курашни давом эттирарди.
Зарба берилмасидан аввал вақт тугаган эди
Зарба бериш учун ҳам нечидир миллисониялар кетади, аммо у зарба беришидан аввалоқ вақт тугаб бўлганди. Жуда қўпол хато.
Фикрлар