Это′О: Агар Месси кетса, “Барселона” номини ўзгартириши керак!

Машҳур ҳужумчи Самуэль Это′О “Барселона” сардори Лионель Мессининг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга ўз фикрларини билдирди.

Агар Месси кетишга қарор қилса, унда клуб номини ўзгартириш керак бўлади. Аргентиналик ҳужумчи фаолиятини “Барселона”да якунлаши учун қўлдан келган барча ишни қилиш керак. “Барселона” бу Месси деганидир, - деди африкалик футболчи.

Самуэль Это′О 2004-2009 йилларда “Барселона” таркибида 144 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 108 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!