"Эвертон" - "Челси": Матнли трансляция

Англия Премьер-Лигаси 12-туридан ўрин олган 2-марказий учрашув - "Эвертон" - "Челси" бахси сайтимиз томонидан эътиборингизга матнли трансляция кўринишида ҳавола этилади. Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Эвертон" ўз уйида "Челси" устидан иродали ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Андре Гомеш бурчакдан тўпни узатиб беради. Менди тўпга биринчи чиқиб келди.

  • 90+1'

    Мейсон Маунт бурчак тўпи ижро этди. Ҳимоячилар аранг уни бартараф этди!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ришарлисон ўрнига майдонга Жонжо Кенни майдонга тушди.

  • 88'

    Яна бир бурчак тўпи ноаниқ кетди: Андре Гомеш билан худди шу сценарий такрорланди.

  • 87'

    Бурчакдан узатилган тўпни Андре Гомеш боши билан дарвозага йўналтирди. Ноаниқ.

  • 86'

    "Эвертон"да яна бир ўзгариш: Алекс Ивоби ўрнига Том Дэвис майдонга тушди.

  • 84'

    "Челси"да ҳисобни тенглаштириш учун ўта қулай имконият юзага келди. Жиру ундан фойдалана олмади.

  • 83'

    Анчелотти ҳам ресурсларини ишга солишни бошлади: Гильфи Сигурдссон майдонни тарк этди, Андре Гомеш ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Лондонликлар сафида яна бир ўзгариш: Ковачич майдонни тарк этди, унинг ўрнига Билли Гилмур майдонга тушди.

  • 81'

    Қўпол фоли учун мезбонлар ҳимоячиси Абдулайе Дукуре сариқ карточка билан жазоланди.

  • 80'

    Мейсон Маунт бурчак тўпини ижро этди, бироқ голли вазият юзага келмади.

  • 79'

    Мейсон Маунт тўпни оширишга биронта шерик тополмай қолди ва охир-оқибатда тўпни йўқотди.

  • 78'

    "Челси" тўпни назорат қиляпти. Жамоадошлар бир-бирига қисқа ва аниқ паслар беришмоқда.

  • 75'

    Рис Жеймс жарима майдони ичига тўпни киритишга ҳаракат қилди, тўпни рақиблар эгаллаб олди.

  • 72'

    Аллан дриблинг ишлатиб узоқлашишга ҳаракат қилди, бироқ бесамар.

  • 68'

    Лемпард илк ўзгаришни амалга оширди: Кай Хаверц ўйиннинг қолган қисмини захира ўриндиғидан кузатиб борадиган бўлса, Темми Абраҳам майдонда туриб ҳаракат қиладиган бўлди.

  • 66'

    Бурчак тўпидан Сигурдссон яна бир бор натижа чиқара олмади. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

  • 65'

    Тьяго Силва ҳимояда қоида бузди ва карточка билан огоҳлантирилди.

  • 64'

    Текширувдан сўнг бош ҳакам қарорини ўзгартирди: пенальти йўқ! Ўйин давом эттирилади.

  • 64'

    ВАРга мурожаат қилинмоқда. Бу вазиятда пенальти бўлмаслик эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

  • 63'

    Бен Чиллуэл жарима майдони ичида қўпол ҳаракат намойиш этиб, рақибини йиқитиб юборди! Ҳакам ҳуштагини чалди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди!!!

  • 62'

    Матео Ковачич тўп узатишда хатога йўл қўйди ва тўп йўқотилди. Қарши ҳужум.

  • 59'

    Рис Жеймс рақибининг қарши ҳужумга ўтиб кетишини олдини олиш учун уни йиқитиб юборди. Жонатан Мосс чўнтагидан сариқ карточка олди.

  • 57'

    "Челси" кетма-кет ҳужумларни қабул қилиб олгач, ўзи қарши ҳужумга ўтди.

  • 55'

    Гильфи Сигурдссон жарима майдони ташқарисидан ўта кучли ва чиройли зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ тўп бирозгина юқорилаб кетди! Гол бўлганида тур голи бўларди, лекин.

  • 54'

    Йерри Мина ўта қулай имкониятга эга чиқди!!! Унинг бош билан берган зарбаси дарвоза учтуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 53'

    Сигурдссон бурчакдан тўпни узатди, Рис Жеймс тўпни эгаллаб, уни ўзидан узоқлаштирди.

  • 52'

    Ришарлисоооннн!!! Бразилиялик футболчининг жарима майдони ичидан дарвозанинг пастги ўнг бурчагига берган зарбасини Менди қийинчилик билан қайтарди, тўп ундан ўтиб устунга тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 51'

    Кай Хаверц зарба бериш учун қулайроқ позицияга чиқиб олди, бироқ унинг аранг берган зарбаси рақиб ҳимоячилари томонидан блокланди.

  • 51'

    Мейсон Маунт бурчакдан узатган тўп рақибларга бориб тушди. Омадсиз уриниш.

  • 50'

    Оливье Жиру жарима майдони ичига тўпни ҳаводан етказиб берди, ҳимоячилар эса таваккал қилмасдан, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 49'

    "Эвертон" зарба бероладтган даражада ҳужум қила олмаяпти. "Аристократлар" яхши ҳимояланмоқда.

  • 47'

    Мейсон Маунт бурчакдан узатма қабул қилиб олди ва дарвозанинг юқори ўнг бурчагига зарба берди. Пикфорд ишончли ҳаракати эвазига хавфни бартараф этди.

  • 46'

    2-бўлимга старт берилди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    Учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, мезбонлар фойдасига. Танаффус.

  • 45+3'

    Нголо Канте тайм сўнгида кераксиз жойда фол ишлатиб, сариқ карточка ишлаб олди.

  • 45+1'

    Доминик Кальверт-Льюин тўпсиз ўйнашни билмайди, чоғи. Ўта қўпол ҳаракат бўлишига қарамасдан, Жонатан Мосс уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 45'

    Учрашув 1-бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Матео Ковачич рақиб жарима майдони ичига ҳаводан айланма узатма амалга оширди, "ирисчилар" эса ҳавода юқори сакрашиб, тўпни узоқлаштиришди.

  • 41'

    Оливье Жиру жарима майдони чизиғи яқинидан кучли зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар зарбани блоклашди.

  • 40'

    Ажойиб сейв! Ришарлисон рақиб жарима майдони ичига узатилган супер узатмани боши билан дарвозанинг пастги чап бурчагига йўналтириб юборди, Эдуар Менди эса чиройли ҳаракати билан уни қайтарди!

  • 37'

    Тимо Вернер ажойиб узатмадан сўнг зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Агар зарба аниқ чиққанда Пикфорд аниқ уни қайтара олмасди!

  • 36'

    Узатма ҳавода анча узоққа кетиб қолди: Рис Жеймс кейинги сафар адашмаслиги ҳақида шерикларига имо қилиб тушунтирди.

  • 35'

    "Челси" қисқа паслар орқали позицион ҳужум ташкил этмоқда.

  • 33'

    Курт Зумадан "Эвертон" футболчисига нисбатан хавфли ўйин намойиш этилди. Жонатан Мосс ўйинни тўхтатиб, уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 30'

    Тўп назорати бўйича айни дамдаги статистика қуйидагича: 29-71! Яққол устунлик асосий ҳисобда ортда бораётган "Челси"да!

  • 27'

    Мейсон Маунт яна бир бурчак зарбасини ижро этди. Узатма тўппа-тўғри Курт Зумага бориб тушди ва зарба берилди. Бироқ унинг зарбасига бирозгина куч етишмаганлиги боис Жордан Пикфорд уни осонгина ушлаб олди.

  • 26'

    Мейсон Маунт жарима майдони ичига тўпни узатиб берди, Рис Жеймс эса керакли жойда пайдо бўлиб боши билан зарба берди! Тўп дарвоза устунига тегди!

  • 25'

    Рис Жеймснинг қанотдан амалга оширган кроссини Пикфорд қўллари билан узоқлаштириб юборди. Тўп ҳавода айланиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 24'

    Ришарлисон "Челси" футболчисини қўпол тарзда чалиб йиқитгани учун Жонатан Мосс унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 22'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Сигурдссон пенальтидан аниқ фойдаланди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 21'

    Эдуар Менди тўпга чиқиш жараёнида рақибини йиқитиб юборди ва жарима майдони ичидаги қўполлиги учун пенальтига сабабчи бўлди!

  • 19'

    Ҳаммаси жойида, Менди ўйинни давом эттира олади.

  • 18'

    "Челси" посбони Эдуар Менди тўқнашувда жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Майдонда ётган Мендига ёрдам кўрсатиш учун шифокорлар майдонга чиқиб келишди.

  • 18'

    Сигурдссон жарима зарбасини ижро этди, Эдуар Менди тўпга ақлли тарзда чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 17'

    Кай Хаверц қўидани қўпол тарзда бузди. Мезбонлар жарима тўпи тепади. Хавфли вазият бўлиши мумкин.

  • 15'

    Гильфи Сигурдссон қанотдан ажойиб кросс амалга оширди, лекин тўп осон йўқотилди. Хавфли вазият кузатишимиз мумкин эди.

  • 12'

    Тимо Вернер жарима майдони ичида зарба бериш учун анча қулай ва очиқ позицияда эди, бироқ шериклари уни тўп билан таъминлашга улгурмади. "Эвертон" қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 10'

    Абдулайэ Дукуре тўпга қўпол тарзда чиқи келди ва рақибини йиқитиб юборди. Жонатан Мосс фол қайд этди.

  • 9'

    Иккинчи темпда давом этаётган ҳужумга Йерри Мина келиб қўшилди ва у ҳам узоқдан зарба бериб кўрди. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

  • 8'

    Гильфи Сигурдссон бурчакдан тўпни ҳаволатиб узатди, тўпга рақиб футболчиси эга чиқди.

  • 6'

    Ришарлисон ўта қулай имкониятга эга чиқди! Бразилиялик вингер жарима майдони ташқарисидан туриб кучли зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ меҳмонлар дарвозабони Эдуар Менди уни қайтариб, бурчакка чиқариб юборди.

  • 4'

    Маунт ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 3'

    Мейсон Маунт амалга оширган бурчак тўпи ҳимоячилар томонидан эгаллаб олинди. Ҳужум иккинчи темпда давом этади.

  • 2'

    Рис Жеймс жамоадошларини олдинга чиқариб юбориш учун ажойиб пас берди, бироқ рақиб ҳимоячиларидан бири тўпни бир амаллаб узоқлаштириб юборди. Ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди! Жонатан Мосс ҳуштагидан сўнг жамоалар ўйинни бошлади.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Премьер-лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигасининг навбатдаги, 12-турининг марказий учрашувларидан бири бўлмиш "Эвертон" - "Челси" бахсини сайтимизда матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!