"Эвертон" шармандали тарзда мағлуб бўлди, қолган уч ўйинда эса дуранг натижа қайд этилди

АПЛ 9-туридан ўрин олган "Лидс" - "Вулверхэмптон" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

"Бўрилар" сафида Хван Чи Ханнинг гол урган бўлса, ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Родриго ҳисобни тенглаштирди. 



Ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилган "Кристал Пэлас" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашга муваффақ бўлди. 



"Эвертон" - "Уотфорд" ўртасида ўтган ўйин голларга бой бўлди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:5 ҳисобида кутилмаганда рақибга имкониятни бой берди. 



Шунингдек, "Саутгемптон" - "Бёрнли" тўқнашувида томонлар муроса йўлини танлади. Якуний ҳисоб 2:2. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!