"Эвертон" "Арсенал" ҳужумчисини сотиб олди
Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Алекс Ивоби “Эвертон”га кўчиб ўтди.
BBC тарқатган хабарга кўра 22 ёшли нигериялик футболчи ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида “ирисчилар” билан шартнома имзолади. Бироқ, “канонирлар” ҳозирча бу трансферни расман эълон қилишгани йўқ.
Sky Sports нашрининг ёзишича Ивобининг трансфери “Эвертон”га 35 млн фунтга тушган.
Маълумот учун, Ивоби АПЛда сўнгги 4 мавсумда жами 100та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 19та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар