"Эвертон" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Эвертон" клуби янги бош мураббий Шон Дайч келиши биланоқ трансферлар ойнасида фаоллашишни бошлади. Мерсисайдликлар жамоани тарк этган Гордон ўрнини тўлдириш мақсадида ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "Эвертон" "Челси" футболчиси Конор Галлахерни сотиб олиш учун 45 миллион фунт стерлинг сарфламоқчи.
Англиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. "Аристократлар" сафида унинг позициясидаги футболчилар етарли. Шу боис, Галлахер "Эвертон"га ўтишга рози бўлиши мумкин.
Фикрлар