"Эвертон" ҳужумчиси "Зенит"га ўтиши мумкин

"Эвертон" клуби форварди Анри Оньекуру фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sporx нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли футболчига Москванинг ЦСКА клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Армиячилар” айни дамда унинг трансфери масаласида “ирисчилар” билан музокара олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Оньекуру ўтган мавсумни Туркиянинг “Галатасарой” клубида ижарада ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА бундан аввалроқ “Эвертон”нинг бошқа бир футболчиси – Никола Влашични сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!