"Эвертон" Лондондан 3 очко билан қайтди

АПЛ 3-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Эвертон" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи гол 10-дақиқада Калверт-Льюин томонидан киритилган бўлса, Куяте 26-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим сўнгига қадар, Ришарлисон пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин "Ирисчилар" онлайн турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар фаол ўтказмоқда. Уларга гол зарур.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    Ришарлисон ўрнига Том Дэвис майдонга тушди.

  • 88'

    МакАртур ўрнига Хаиро Ридевальд ўйинни давом эттиради.

  • 87'

    "Ирисчилар" эрта прессинг уюштириб, рақибни марказгача олиб бормаяпти.

  • 85'

    Хамес захирага олинди. Унинг ўрнига Ивоби майдонга тушди.

  • 82'

    Бентеке Аю ўрнига майдонга тушди.

  • 82'

    Таунсенд оёқлари орасидан тўпни ўтказган Ришарлисонни йиқитди.

  • 80'

    Футболчилар яккакурашларга қўрқмай киришмоқда.

  • 78'

    Калверт-Льюин яқин масофадан зарба берди. Бироқ зарба у кутганчалик бўлмади.

  • 77'

    "Эвертон" тўп назорати билан темпни пасайтирмоқда.

  • 76'

    Андре Гомеш ўрнига Сигурдсон ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Батшуайи Эзе ўрнига майдонга тушди.

  • 72'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар устунликни қўлга олди.

  • 71'

    Фаоллик кўрсатиб, бир неча рақибларини алдаб ўтган Заани меҳмонлар футболчиси йиқитди.

  • 69'

    Мина жарима майдони яқинида Аюга нисбатан қоида бузди.

  • 67'

    Люка Диннинг узатмасидан кейин Хамес зарба берди. Бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 65'

    Мерсисайдликлар фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.

  • 63'

    "Эвертон" ҳимоячилари меҳмонларга имконият қолдирмаяпти.

  • 60'

    Таунсендни йиқитгани учун Ришарлисон сариқ карточка олди.

  • 57'

    "Эвертон" майда узатмалар билан рақибни ҳолдан тойдирмоқда.

  • 55'

    Катта тезликда қарши ҳужумга югурган Заани Дукуре тўхтатди.

  • 53'

    Эзенинг зарбаси ўзи кутгандек йўналмади. Бироқ хавфли тус олди.

  • 51'

    Бурчакдан оширилган тўпга зарба берган Калверт-Льюиннинг зарбаси жуда хавфли чиқди.

  • 48'

    Иккинчи таймни "бургутлар" фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Хамесни жарима мадони яқинида чалиб йиқитган МакАртур жазоланди.

  • 45+2'

    Бўлим сўнгини "Ирисчилар" фаолроқ ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Гол урган "Эвертон" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 39'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп қаршисига чқинлашган Ришарлисон дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 39'

    Вазиятни ўзи бориб кўрган ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 38'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 36'

    Ришарлисоннинг навбатдаги узатмаси ҳам ҳимоячининг қўлига тегиб кетди.

  • 34'

    "Эвертон"нинг яна бир хавфли ҳужумини Куяте қайтариб қолди.

  • 31'

    ВАРга мурожаат қилган ҳакам қўл одатий ҳолатдалигини айтди.

  • 30'

    Хавфли қарши ҳужум уюштирган Ришарлисон жарима майдонида 2 рақибини алдаб, марказга пас берди. Тўп рақиб футболчисининг қўлига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 28'

    "Ирисчилар" эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 26'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Таунсенднинг бурчакдан узатган тўпини Куяте дарвозага йўллади. Пикфорд зарбани бартараф эта олмади.

  • 25'

    Анчелотти шогирдлари ҳужумда қоида бузди.

  • 23'

    Заа сариқ карточка олди.

  • 21'

    Колман билан тўқнашиб кетган Митчел майдонда ётибди.

  • 20'

    Хамеснинг узатмаси ўтмади.

  • 18'

    Заанинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ҳимоячига тегди.

  • 15'

    Люка Диннинг узатмасини ҳимоячи катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 13'

    Ўтказилган голдан ғазабланган лондонликлар тинмай ҳужум қилмоқда.

  • 10'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жамоасининг ажойиб комбинациясини Калверт-Льюин аниқ зарбаси билан якунлади.

  • 9'

    Мерсисайдликлар навбатдаги сафар ҳужумга ўтди. Бироқ бесамар.

  • 7'

    Заа сариқ ишлаб олишига оз қолди. У жуда хавфли ўйнаган эди.

  • 6'

    МакАртур Алланни усталик билан ортда қолдирди. Кейинги рақиби эса унга ҳалал беришни уддалади.

  • 3'

    Марказда рақибининг хатосидан кейин тўпни қабул қилиб олган Заа олдинга югурди. Бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Биз кутган ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!