Ads
 
 
"Эвертон" раҳбарияти жамоадан кетиши ойдинлашиб бораётган Ромелу Лукаку ўрнига бошқа марказий ҳужумчи топди.
 
Ливерпуль шаҳрининг ушбу клуби Англия чемпионати учинчи дивизионида ўйнаётган "Чарльтон" жамоасининг 19 ёшли марказий ҳужумчиси Адемола Лукманни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
 
"Эвертон" ёш футболчи учун "Чарльтон"га 11 миллион фунт тўлашга рози бўлди. Лукман сўнгги икки йил давомида ўз жамоаси таркибида 45 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урган.