"Эвертон" "Реал" футболчисини харид қилмоқчи
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин. Айни дамда футболчи "Бавария"да ижара асосида тўп сурмоқда.
Испания матбуотига кўра, колумбиялик футболчи хизматларига "Эвертон" клуби даъвогарлик қилмоқда. Хабар қилинишича, ушбу трансферга клуб бош мураббийи Карло Анчелотти қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ, хавбек учун АПЛнинг яна бир бошқа клуби "Вулверхэмптон" ҳам даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар