"Эвертон" "Тоттенхэм" етакчиси билан шартнома имзолади
Англиялик ярим ҳимоячи Деле Алли "Тоттенхэм"дан "Эвертон"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Клублар 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. У яқин соатлар ичида тиббий кўрикдан ўтади. Шартнома тузилган ва бугун расман эълон қилинади.
"Ирисчилар" "Юнайтед"дан Ван де Бекни ижарага олганидан сўнг янги бош мураббий Фрэнк Лэмпард Аллининг трансферини ҳам сўради.
Деле 2015 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у Лондон жамоаси сафида 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар