"Эвертон" туркиялик ҳужумчиси Женк Тосун билан хайрлашишга тайёр, дея ёзмоқда "Liverpool Echo". 

Манбанинг хабарига кўра, футболчи мерсисайдликлар устози Карло Анчелоттининг ишончини оқлай олмаган ва мураббий Тосунга янги жамоа излашини айтган. 

Манбанинг қўшимча қилишича, ҳужумчи катта эҳтимол билан Туркияга қайтади. Форвард хизматига "Бешиктош" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Тосун жорий мавсум "ирис" сафида 5та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)