Ads

“Кристал Пэлас” клуби форварди Кристиан Бентеке мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Sportsmole нашрининг хабар беришича, 26 ёшли бельгиялик футболчига “Челси” ва “Эвертон” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, Бентеке “Эвертон”дан кетган Лукакунинг ўрнини эгалласа, “Челси” ҳам айнан Лукаку трансферидаги омадсизликдан сўнг айнан мана шу футболчи номзодига тўхталмоқда.

Маълумот учун, Бентеке якунланган мавсум Англия премьер-лигасининг 36та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.