"Эвертон"дан кейин "Сити" ва "Челси"га янада жиддий жазо берилиши мумкин. Икки жамоанинг Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи бор!
Хабарингиз бор, Англиянинг "Эвертон" клубидан АПЛда 10 очко олиб ташланди. Бунга сабаб жамоа молиявий фейр-плэй қоидаларини бузгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, ливерпулликлардан сўнг Англиянинг яна икки жамоаси шу ҳолат бўйича жазоланиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Стефан Борсон хабар берди.
"Агар "Эвертон"дан 10 очко олиб ташланган бўлса, "Манчестер Сити" ва "Челси" лигадан тушиб кетиши керак бўлади", - деди Стефан.
Манчестер клуби молиявий фейр-плэй қоидаларини бузганликда айбланган 115 ҳолатга дуч келган. Лондонликлар эса Роман Абрамович давридаги тўловлар масаласида текширилиши мумкин.
Фикрлар