Евгений Попихин: Бу мағлубият бизга дарс бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Самарада маҳаллий ЦСК ВВС клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Евгений Попихин иштирок этди.

"Самараликларни ғалаба билан табриклайман. Дастлабки икки даврда яхши хоккей намойиш этдик. Кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо йигитларнинг вазият яратиб, якунда... Сен урмасанг, сенга уришади. Учинчи даврда шундай бўлди. Мезбонлар посбонининг яхши ҳаракатларини ҳам эътироф этган бўлар эдим. Бу биз учун дарс бўлди", - деди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!