Евгений Попихин: Мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди
"Бугунги ўйин бир дақиқалик сукут билан бошланди. Оғир ҳасталикдан сўнг вафот этган Самвел Мнацяннинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламан. Мен у билан бирга ишлаганман, ажойиб хоккейчи эди. Сиз билан бирга фаолият олиб борган йигитларнинг вафоти ҳақида гапириш жуда оғир. "Локомотив" клубининг авиаҳалокатга учраганида ҳам шундай ҳолатга дуч келган эдим. Терма жамоада ишлаган кўплаб "олтин хоккейчилар" билан бир умрга ҳайрлашган эдим.
Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонишимиз лозим эди, айниқса, мана бундай қўллаб-қувватлашлардан сўнг. Йигитлар бу ишни яхши уддалашди. Шундай бўлсада, кўплаб вазиятларда рақиб посбони жамоаси жонига оро кирди.
Здунов бўш дарвоза қаршисида шайбани Воронинга узатди. Бундан вазиятлар "респект" дейман. Мана шундай ҳолатларда ҳақиқий жамоани кўриш жуда ҳам ёқимли. Бу жамоавий руҳ ва буни ривожлантириш керак", - деди россиялик мутахассис.
Фикрлар