Евгений Попихин: Мен кўплаб ғалабаларга эришганман ва шу боис барча тишларим сунъий

- Ҳозирга қадар ўйнаган рақибларимиз орасида қарши ҳужум борасида энг кучли бўлган клубга қарши ўйнадик. Биринчи даврда улар қарши ҳужумдан қай тарзда фойдаланиб кетганлигга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Кичик хато ва чақмоқдек тез қарши ҳужум. Мазкур жамоани мағлуб этганимиздан шодман. Йигитларга раҳмат айтаман. Муҳим бўлган 2 очкони қўлга киритдик. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман: ажойиб шоу, болалар келишди, трибунада ҳам мухлислар сони ортиб бормоқда. Барча ғалабани қозонишни истамоқда ва олтинчи ўйинчи бўлиб, жамоамизни олға бошлашмоқда. Бунинг учун Тошкентга алоҳида раҳмат.

- Нима деб ўйлайсиз, ВХЛда ғолиб чиқиш учун хоккейчининг нечта тиши синиши керак?

- Мен икки марта Собиқ Иттифоқ чемпиони бўлганман ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанман. Кўплаб ғалабаларни қўлга киритган, деярли барча тишларим сунъий.

- Бугун бундан ишончлироқ ҳисобда ғалаба қозониш мумкин эди. Жамоага нима етмади?

- Бизга яхши мураббийга эга, шаклланган жамоа қаршилик қилди. Ўйин хатогача, голгача бўлди. Рақибда имконият бўлганида Смирягин бир неча бор қутқарди. Бизда эса сон жиҳатдан устунликда имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Охирида йигитлар ғалабани тишлари билан қўлга киритишди. Шунақа.

- Павел Здунов дўпписини ўзида сақлаб қолдими?

- Дўппи Артём Воронинга топширилди. У кийим алмаштириш хонасида ажойиб гапларни айтди. Менинг ишимни бажарди. Шу боис уни муносиб деб топдик.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!