Эвра: "Фергюсон Мессини тўхтатиш вазифасини менга юклаганди"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра жамоада ўйнаган пайтларида Алекс Фергюсон уни Лионель Мессига қарши қандай тайёрлаганини эслади.
Эвранинг айтишича, Фергюсон жамоа йиғинида барча ўйинчилар олдида унга алоҳида босим юклаган.
"Фергюсон йиғилишни шундай бошлаганди: "Йигитлар, бугун муҳим ўйин. Агар мағлуб бўлсак, бу Патрис сабаб бўлади". Биз бир-биримизга қараб қолдик, мен эса ичимда "мана босим" деб ўйладим.
У менга шундай деди: "Патрис, менга Месси дунёдаги энг яхши футболчи ёки кимдир бошқа экани қизиқ эмас. Агар биз ютқазсак, агар Мессини тўхтата олмасак — мен айбни сенга юклайман”. У мени яхши биларди ва мен билан қандай ишлашни ҳам биларди", — деди Эвра.
Маълум бўлишича, тажрибали мураббий шу йўл орқали футболчини руҳий жиҳатдан ўйинга тайёрлашга ҳаракат қилган.
Фикрлар