Эвра: Мен прайм пайтимда Ямални еб қўйган бўлардим. Ишонмасангиз Роналду ва Мессидан сўранг
"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоасининг собиқ чап қанот ҳимоячиси Патрис Эвра "Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ламин Ямал билан тўқнашуви нима билан якунланишини тахмин қилди.
“Ямалга қарши праймимда уни тириклайин еб қўйган бўлардим. Кечир, Ламин. Мен сени яхши кўраман... Аммо Криштиану, Месси, бошқа футболчилардан сўранг, улар менга қарши ўйнаганларида, мен яхши йигит эмасдим", - дея Эвранинг сўзларини ESPN UK Х ижтимоий тармоғида келтирмоқда.
Ламин Ямал "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда 18 ёшли вингер барча турнирларда "кўк-анорранглилар" сафида 45 та ўйин ўтказиб, 24 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар