Эвра

Франциялик собиқ футболчи Патрис Эвра "Ювентус" мухлисларига видеомурожаат қилди ва уни инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди. У ўз мурожаати давомида Турин клубидаги мураббийлар масаласини ҳам кўтарган.

“Андреа Пирлога омад тилайман. У менинг дўстим ва унинг "Ювентус"да қолишига умид қиламан. Аммо шуни ҳам айтишим керакки, "Ювентус"нинг энг катта хатоси Массимилиано Аллегрининг ишдан бўшатиши эди. У жуда ақлли мураббий. Мухлислар уни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин ҳам танқид қилишди. Сиз уни миланлик, деб ўйлайсиз, аммо ишонинг, у "Ювентус"ни яхши кўради”, - деди Эвра.

Эвра “Ювентус” сафида 2014-2017 йилларда тўп сурган. У ушбу давр ичида 53 та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган.

Пирло “Ювентус”ни 2020 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоаси 33 турдан сўнг 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)