Евро-2020. Англия - Шотландия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Англия - Шотландия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Британча дерби"да кучлар тенг келди!

  • 90+1'

    Рис Жэймснинг узатмасидан кейин шериклари тўпга ета олмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Стивен О'Доннелга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 86'

    Бир қанча уринишлари билан ажралиб турган Че Адамс ўз ўрнини Кевин Нисбетга бўшатиб берди.

  • 83'

    Шотландларда бурчак зарбаси юзага келди. Аммо улар ҳужумдан наф чиқара олмади.

  • 81'

    Сўнгги дақиқаларни Сайтгейт шогирдлари фаоллик билан ўтказмоқда.

  • 79'

    Рахим Стерлинг жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Лаос жим.

  • 78'

    Че Адамс ўткир бурчакдан аниқ зарба бера олмади. 

  • 76'

    Билли Гильмор ўрнига Стюарт Армстронг ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Харри Кейн ўз ўрнини Маркус Рэшфордга бўшатиб берди.

  • 74'

    Люк Шоунинг ўткир бурчакдан йўллаган чиройли зарбасига аниқлик етишмади.

  • 71'

    Сўнгги бир неча дақиқалар ичида тўп назорати бўйича кичик устунлик меҳмонлар томонга ўтди.

  • 69'

    Техника намойиш этиб жарима майдонига ёриб кирган Грилиш пас беришда хато қилди.

  • 68'

    Харри Кейннинг узатмаси Грилишга етиб боришига МакТоминей йўл қўймади.

  • 66'

    Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 64'

    Бугун ўзига ўхшамаган Фил Фоден ўз ўрнини Жэк Грилишга бўшатиб берди.

  • 62'

    Тўп дарвозанинг нақд тўққизлик бурчаги томон йўналаётганди. Аммо Жэймс жамоадошлари жонига ора кирди.

  • 59'

    Шотландиялик ҳимоячилар Харри Кейннинг зарбасини блоклашди.

  • 57'

    Че Адамс жамоасининг яхши ташкил этилган ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади.

  • 55'

    Рис Жэймснинг жарима майдони остонасидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 52'

    Майдон эгалари тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 50'

    Инглизлар ҳимоя ҳақида камдан кам бош қотирмоқда.

  • 48'

    Мэйсон Маунтнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 46'

    Люк Шоунинг жарима майдони марказига оширган тўпини Тирни қайтариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 43'

    Бир неча дақиқалардан бери тўп шотландияликларда бўлиб турибди.

  • 41'

    Темп бироз пасайди. Кузатайликчи бу нимага ишора экан.

  • 39'

    Бурчакдан оширилган тўпни Пикфорд муштлари билан уриб узоқлаштирди.

  • 37'

    Маунт ҳужумда Тирнига нисбатан қоида бузди. Шотландлар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

  • 35'

    Фоден йиқитилгандек кўринди. Аммо ҳакам бошқача қарорга келди.

  • 34'

    Маунт узатган тўпни Стерлинг тўхтата олмади. Бугун ушбу дуэт бошқалардан ажралиб турибди.

  • 32'

    Умуман олганда, устунлик мезбонларда. Меҳмонлар вақти-вақти билан хавфли уринишлар амалга оширмоқда.

  • 30'

    Одоннелнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Пикфорд қайтариб юборди.

  • 29'

    Харри Кейннинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 26'

    "Уч шерлар" майдон бўйлаб узатмалар амалга оширган ҳолда, тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 24'

    Стерлинг офсайдда эмасди. Бироқ ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 22'

    Киран Тирни узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп ноаниқ кетди.

  • 20'

    Саутгейт шогирдлари бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 17'

    Фил Фоден ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 15'

    Рақибига нисбатан қоида бузган МакГин огоҳлантирилди.

  • 13'

    Стерлинг берган пасдан кейин Маунт яқин масофадан зарба бера олмади.

  • 12'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни баланд сакраган Стоунз дарвозага йўллади. Тўп тўсиндан қайтди.

  • 11'

    Мэйсон Маунтнинг ақл билан берган зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди. Акс ҳолда, ҳисоб очилиши мумкин эди.

  • 9'

    Робертсоннинг жаримадан оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 7'

    Маунтнинг узатмасидан кейин Райс кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.

  • 6'

    Тўп назорати англияликлар томонда. Шотландлар прессинг уюштиряпти.

  • 4'

    Че Адамснинг зарбасидан кейин Стоунз тўп йўлига ғов бўлди.

  • 3'

    Кутилганидек, инглизлар фаол старт намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!