Евро-2020. Бельгия - Россия: Менье жамоасининг иккинчи голини киритди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Бельгия - Россия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Бельгия турнирни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Россияликлар жарима майдони чизиғи олдида стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 88'

    ГОООООООООЛ! Лукаку ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Ромелу дублни расмийлаштирди.

  • 86'

    Бугун Россия терма жамоаси ҳужумда анча оқсамоқда. Улар кўзга кўринарли битта вазият ярата олди, холос.

  • 84'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Бойата ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди. Унинг бахтига тўп устун ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.

  • 83'

    Дендонкер рақибини йиқитди. Русларда стандарт вазият.

  • 80'

    Мартинес майдонга туширган футболчилар ўйиннинг боришига таъсир кўрсата олди.

  • 78'

    Ака-ука Азарлар ўзаро комбинация уюштирди. Бироқ Эденнинг ноаниқ узатмасига Торган ета олмади.

  • 77'

    Ян Вертонген ва Янник Карраско захирага олинди. Улар ўрнига Томас Вермален ҳамда Денис Прат ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    Алексей Миранчукнинг рейдини Бойата тўхтатишга муваффақ бўлди.

  • 74'

    Россия қанча ҳаракат қилмасин, рақибга бас келишнинг имкони бўлмаяпти.

  • 72'

    Ян Вертонгенга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 71'

    Дрис Мертенс ўз ўрнини Эден Азарга бўшатиб берди.

  • 69'

    Артём Дзюба воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 67'

    Ўйин темпи пасайди. "Қизил иблислар" тўпни ўз назорати остида ушлаб турибди.

  • 65'

    Черчесов шогирдлари рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилмоқда.

  • 63'

    Роман Зобнин ва Денис Черишев майдондан олинди. Улар ўрнига Алексей Миранчук ва Максим Мухин ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Мертенснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Шунин узоқлаштирди.

  • 60'

    Бельгияда "брак" паслар сони ортмоқда. Ташаббус руслар томонга ўтиб кетяпти.

  • 58'

    Дзюба ўзидан қулайроқ позицияда турган Головинни тўп билан таъминлай олмади. 

  • 56'

    Россиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Руслар осонликча тўп йўқотмоқда.

  • 54'

    Денис Черишев ҳужумда қўполлик ишлатди. Куртуа эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 52'

    Қоидабузарликлар иккинчи таймда ҳам бироз кўп бўлмоқда. Лаос футболчиларга ўзларини босиб олиши лозимлигини тушунтиришдан чарчамаяпти.

  • 50'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Куртуа муштлари билан уриб юборди.

  • 48'

    Ҳисобда олдинда боораётган бельгияликлар прессинг уюштиришдан чарчамаяпти.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Черчесов яна бир ўзгаришга қўл урди. Бу сафар Баринов ўз ўрнини Дивеевга бўшатиб берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Мартинес шогирдлари бўлим сўнгини ҳам ташаббусни қўлга олган ҳолда ўтказмоқда.

  • 45+2'

    Каррасконинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Россиялик ҳимоячилар Карраскога зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 42'

    Жирков давом эттира олмади. Унинг ўрнига Караваев ўйинни давом эттиради.

  • 40'

    Ўйин Мартинес шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 38'

    Дзюба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 36'

    Юрий Жирковга тиббий ёрдам кўрсатилди. 37 га кирган футболчида ёш фактори ўз сўзини айтмоқда.

  • 34'

    ГОООООООООЛ! Бельгия ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

  • 32'

    Тўқнашувлар сони ортиб кетмоқда. Футболчилар бироз эҳтиёткорликни оширишга мажбур бўляпти.

  • 30'

    Черчесов таваккал қилмади. Далер Кузяев ўз ўрнини Денис Черишевга бўшатиб берди.

  • 29'

    Тоби Алдервейрелднинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 28'

    Далер Кузяевнинг боши махсус боғич билан боғлаб қўйилди.

  • 27'

    Тимоти Кастань майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Тома Менье ўйинга қўшилди.

  • 26'

    Вазият у қадар ёмон эмас. Бироқ Кастань ҳамон майдонда ётибди.

  • 26'

    Футболчилар ўзаро тўқнашиб кетди. Тиббиёт ходимлари уларнинг ҳар иккисига ёрдам кўрсатмоқда.

  • 24'

    Жарима майдонига кирган Карраско Фернандесни алдай олмади. Марио тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 22'

    Рус мудофааси "мудрамоқда". Бу сафар Жикиянинг хатосидан кейин Азар зарба йўллади. Дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 20'

    Сўнгги 2-3 дақиқада Мартинес шогирдлари фаолроқ ўйнамоқда. Энди хавф Шунин дарвозаси қаршисида юзага келяпти.

  • 18'

    Лукаку тезкор қарши ҳужумга ўтди ва жамоадошини қулай имконият билан таъминлади. Аммо Дендонкернинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Россияликлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Бельгия ҳимоясига осон бўлмаяпти.

  • 16'

    Оздоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    Марио Фернандеснинг бош билан йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

  • 13'

    Головин фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

  • 12'

    Гол уриб олган бельгияликлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.

  • 10'

    ГОООООООООЛ! Бельгия ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичида тўпни рақибдан олиб қўйган Лукаку дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 8'

    "Қизил иблислар" рақиб шаштини пасайтириш учун тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 6'

    Черчесов шогирдлари ҳазиллашмаяпти. Бу сафар улар бурчак зарбаси ишлаб олди.

  • 4'

    Кутилмаганда, руслар ўйинни фаоллик билан бошлади. Улар бир неча ҳужум уюштиришга улгурди.

  • 2'

    Лукаку ва Баринов ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳайрият, Дмитрийнинг ҳолати яхши.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янграмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!