Евро-2020 саралаш баҳслари учун Италия терма жамоасининг таркиби эълон қилинди

Евро-2020 саралаш учрашувларидан ўрин олган Греция ва Лихтейнштейнга қарши ўйинлар учун Италия терма жамоасидан чақирув олган футболчилар номи эълон қилинди.

"Рома"нинг 20 ёшли футболчиси Николо Дзаньолони ҳам таркибда кўришимиз мумкин. "Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси ва "Сампдория" форварди Фабио Куальяреллани ҳисобга олмаганда Роберто Манчини асосан ёш футболчиларга эътибор қаратгани маълум бўлди.

Дарвозабонлар: Жанлуижи Доннарумма («Милан»), Пьерлуижи Голлини («Аталанта»), Алекс Мерет («Наполи»), Сальваторе Сиригу («Торино»).

Ҳимоячилар: Франческо Ачерби («Лацио»), Кристиано Бираги, Данило Д’Амброзио (Иккиси ҳам «Интер»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Джованни Ди Лоренцо («Наполи»), Алессандро Флоренци,

Жанлука Манчини, Леонардо Спинаццола (Барчаси «Рома»), Армандо Иццо («Торино»), Алессио Романьоли («Милан»).

Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла, Стефано Сенси (Иккиси ҳам «Интер»), Федерико Бернардески («Ювентус»), Бриан Кристанте, Николо Дзаньоло (Иккиси ҳам «Рома»), Жоржиньо («Челси»), Марко Верратти («ПСЖ»).

Ҳужумчилар: Андреа Белотти («Торино»), Федерико Кьеза («Фиорентина»), Стефан Эль-Шаарави («Шанхай Шеньхуа»), Винченцо Грифо («Фрайбург»), Чиро Иммобиле («Лацио»), Лоренцо Инсинье («Наполи»).
Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни италияликлар ўз уйларида Грецияни қабул қилишса, 15 октябрь куни Лихтейнштейн меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!