Евро-2020 саралаши. Франция ўз майдонида Туркияни енга олмади

Хабарингиз бор ФИФА кунлари муносабати билан кўҳна қитъада Евро-2020 саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, кеча Франция ўз майдонида Туркияни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Франция - Туркия - 1:1 (0:0)

Голлар: Жиру, 76 - 1:0, Каан Айхан, 82 - 1:1.

Франция: Манданда, Павар, Варан, Лангле, Эрнандез, Коман (Иконе, 87), Толиссо, Сиссоко, Гризманн, Матюиди (Лемар, 77), Бен Йеддер (Жиру, 72).

Туркия: Гюнок, Зеки Челик (Каан Айхан, 53), Мерих Демирал, Чаглар Сеюнджю, Умут Мераш, Озан (Женк, 81), Махмут Текдемир, Окай Йокушлу (Хакан Чалханоглу, 46), Ирфан Кахведжи, Бурак Йилмаз, Кенан Караман.