Евро-2020 саралаши. Италияга қарши ўйинда Жеконинг жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Кеча Евро-2020 саралаши доирасида Италия сафарда Босния ва Герцеговина меҳмони бўлди.

Шу куни “Скуадро Адзурро” рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва жавобсиз 3 та гол урди. Якуний ҳисоб 0:3.

Босния ва Герцеговина – Италия - 0:3 (0:2)

Голлар: Ачерби, 21 - 0:1, Инсинье, 37 - 0:2, Белотти, 52 - 0:3

Гуруҳдаги ҳолат: Италия - 27, Финляндия - 18, Греция - 11, Армения, Босния - 10, Лихтенштейн - 2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!