Евро-2020 саралашининг топ-5 тўпурарлари билан танишинг!

Евро-2020 саралаш босқичида Англия Косовони 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва мезбонлар ҳужумчиси Харри Кейн учрашувнинг 79-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Бу, Кейннинг саралаш босқичидаги 12-голи бўлди. Кейин Исроиль термаси ҳужумчиси Эран Захави ва Португалия форварди Криштиану Роналду (ҳар иккисида 11тадан гол) ни ортда қолдириб, якка пешқадамга айланиб олди.

Олдинда, Исроиль термасининг Шимолий Македонияга қарши баҳси бор. Шу туфайли, Захавида Кейнни ортда қолдириш имконияти бор.

Евро-2020 саралаш босқичининг тўпурарлар рўйхати:

1) Харри Кейн (Англия) - 8 та ўйин, 12 та гол ва 5 та ассистлик

2) Эран Захави (Исроиль) - 9 та ўйин, 11 та гол ва 1 та ассистлик

2) Криштиану Роналду (Португалия) - 8 та ўйин, 11 та гол

4) Александр Митрович (Сербия) - 8та ўйин, 10 та гол

5) Артём Дзюба (Россия) - 9 та ўйин, 9 та гол ва 5 та ассистлик

5) Тэму Пукки (Финляндия) - 9 та ўйин, 9 та гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!