Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритгани учун Россия терма жамоасига қанча мукофот берилди?

Россия терма жамоаси Евро-2020 финал босқичига чиққанлиги учун қанча мукофот пули берилгани маълум бўлди.

Рус нашрларининг ёзишича ҳукумат Россия терма жамоаси аъзоларига 400 млн рубль, тахминан 5,6 млн евро мукофот берган.

Айтиш керакки, бу пуллар тенг тақсимланмайди. Аксинча, жамоа муваффақиятига қўшган ҳиссасига қараб бўлинади.