"Евро-2020"да қайси чемпионат футболчилари энг кўп?

Ҳадемай, Европа чемпионатига ҳам старт берилади. Кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасида қайси чемпионат футболчилари кўпчиликни ташкил этиши маълум бўлди.

Унга кўра, “Евро-2020”да иштирок этадиган энг кўп футболчи Англия премьер-лигаси клубларида ўйнайди – 118 та. Бу борада кейинги ўринларни Бундеслига (90), А Серия (70), Ла Лига (39) ва РПЛ (32) эгаллади.

Пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмаган Европа чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар бўлиб ўтади. Ўйинлар 11 та шаҳардаги 11 та стадионда ўтказилади.

“Евро-2020”нинг илк учрашуви 11 июнь куни Римдаги “Олимпико” стадионида Италия ва Туркия терма жамоалари ўртасида бўлади.

Қуйида Европа чемпионатида иштирок этадиган барча терма жамоалар таркиби билан танишиб олишингиз мумкин >>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!