"Евро-2020"дан олдин Бельгия терма жамоаси жиддий йўқотишга учраши мумкин

"Манчестер Сити"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳати туфайли сафдан чиқди.

Ярим ҳимоячи "Челси"га қарши бўлган Чемпионлар лигаси финалида (0:1) рақиб ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан тўқнашувда жароҳат олди ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилди.

Тез орада де Брюйне жароҳатининг қай даражада оғирлиги ва қанча муддатда тикланиши мумкинлигини тахмин қилувчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади. Ярим ҳимоячи ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкинлиги эҳтимоли мавжуд.

Якунланган мавсумда 29 ёшли де Брюйне “Манчестер Сити” сафида жами 40 та учрашув ўтказди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 10 та гол ва 18 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!