"Евро-2020"га бормайдиган Рамос бу борада ўз фикрини билдирди

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос Испания терма жамоасининг “Евро-2020”га борадиган таркибига киритилмагани борасида ўз фикрини билдирди.

“Мен "Реал" ва миллий терма жамоада яхши натижа кўрсатиш учун ҳар куни курашдим, аммо ҳар доим ҳам ишлар сиз истагандек бўлавермайди. Терма жамоага ёрдам бера олмаслигим мени қийнайди, аммо бу ҳолатда энг тўғри йўл яхшироқ дам олиб, тўлиқ тикланиб сафга қайтишдир. Испания терма жамоасига Европа чемпионатида омад тилайман”, - деб ёзди Рамос ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Бундан аввалроқ 35 ёшли Рамос Испания терма жамоаси сафида Токио Олимпиадасида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рамос Испания терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 180 та ўйинда майдонга тушди ва 23 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!