"Евро-2020"ни Россияда ўтказишни таклиф қилишмоқда

  • 17 октябрь, 2020, 14:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

«Матч ТВ» телеканали бош продюсери Тина Канделаки “Евро-2020”ни Россияда ўтказишни таклиф қилмоқда.

“Европа чемпионатини битта мамлакатда ўтказиш мумкин. Нега Европа чемпионатини тўлиғича Россияда ўтказиб бўлмайди? Стадионлар етишмаслиги муаммоси йўқ, соддалаштирилган виза режими, тажриба ҳам бор”, - деди Канделаки.

УЕФА “Евро-2020”ни пандемия сабаб 2021 йилга қолдирган эди. Ҳозир эса ташкилот вирус тарқалишини камайтириш мақсадида мусобақага мезбонлик қилувчи шаҳарлар сонини қисқартириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Режага кўра, “Евро-2020” 12 та шаҳарда бўлиб ўтиши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!