"Евро-2024". "А" гуруҳида иккинчи ўрин учун курашадиган жамоалар ўртасидаги ўйин учун превью

Chery Tigo 7 PRO

"Евро-2024" Германиянинг Шотландия устидан қозонган ғалабаси билан бошланди. Немислар 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет 3 та турнир стартидаги омадсизлигига чек қўя олишди. Шотландлар эса, ўз мухлисларини ҳафа қилди. Ушбу гуруҳдан ўрин олган иккинчи ўйин бугун бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан иккала жамоа билан яқиндан танишиб оламиз. 

Венгрия

Венгрия саралаш босқичида мағлубиятга учрамади. 8 та ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 бора дурангга имзо чекди. Жамоа тарихига назар соладиган бўлсак, Еврода жуда омадсиз саналади. Улар ушбу турнирдаги сўнгги 9 та учрашувидан фақатгина биттасида 3 очкони қўлга кирита олган, лекин бу сафар бундай қора анъанани тўғрилаб қўйиш имкониятга эга бўлмоқда. "Евро-2020"да Венгрия "ўлим гуруҳи"дан жой олганди (Франция, Германия ва Португалия). Энди эса Доминик Собослаи ва унинг дўстларининг плей-оффга йўл олиш эҳтимоли юқоридир. "Ливерпуль" ярим ҳимоячисининг терма жамоадаги ўрни юқори ҳисобланади. У саралаш босқичида 4 та гол уриб, 3 та ассист амалга оширганди. Ирландиядан учралган мағлубиятни ҳисобга олмаганда, Венгрия 2022 йилдан буён ҳеч кимга таслим бўлмай келмоқда. 

Швейцария

Швейцария саралаш босқичида гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққанди. Энг қизиғи, Мурат Якин шогирдлари Руминияга биринчи поғона учун курашда ютқазган. Швейцарияликларни мағлуб қилиш осон эмас, лекин бу жамоа сўнгги пайтларда жуда кўп дуранг ўйнамоқда. Улар иштирокидаги охирги11 та ўйиндан 7 тасида кучлар тенг келган. Бу эса мухлисларнинг хавотирига сабаб бўлиши мумкин. Камига бу 49 ёшли мутахассиснинг иккинчи йирик турнири ва жаҳон чемпионатида Португалияга 1:6 ҳисобида  мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганини ҳеч ким эсидан чиқаргани йўқ. Ўтган Еврода эса Владимир Петкович қўл остида жамоа Францияни ютиб, чорак финалгача етиб келган. Бу сафар ҳам Швецариядан мана шундай мўъжиза талаб қилинади. Сабаби, таркибда Гранит Жака, Мануэль Аканжи ва Ян Соммер каби юлдузлари бор.

Switzerland Euro 2024 team guide: An under-fire manager and an underpowered front line

Ўзаро ўйин

Венгрия сўнгги марта Швейцарияни 1998 йилда мағлубиятга учрата олганди ва бу ўртоқлик баҳси эди. Охирги баҳсда эса, яъни 2017 йили швецарияликлар 5:2 ҳисобида зафар қучган. Ўйинда Зубер дубль қилган бўлса, Жака, Фрай, Лихтштайнер биттадан гол уришган, Гузмич ва Уграйлар эса жавоб қайтаришганди. 

Таҳминий таркиблар

Vengriya tarkibi Shveysariyaga qarshiShveytsariya tarkibi Vengriyaga qarshi

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!