“Евро-2024”: Энг катта маошни қайси мураббий оляпти?

Finance Football нашри Европа чемпионатида иштирок этаётган бош мураббийлар орасида энг катта маош олаётганлар рўйхатини шакллантирли.

Унга кўра, меҳнати энг кўп қадрланаётган бош мураббий Гарет Саутгейт бўлиб чиқди. Англия терма жамоасининг устози кейинги пайтда жуда кўп танқид остига олинмоқда. Бироқ бу унинг катта маошига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Англия футбол уюшмаси тажрибали мутахассисга ҳар мавсум учун 5,8 миллион евро тўлаяпти.

Finance Football нашрига кўра, энг кўп маош олаётган мураббийлар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди.

Гарет Саутгейт (Англия) — € 5,8 млн.

Юлиан Нагельсман (Германия) — € 4,8 млн.

Роберто Мартинес (Португалия) — € 4 млн.

Дидье Дешам (Франция) — € 3,8 млн.

Рональд Куман (Нидерландия) — € 3 млн.

Лучано Спаллетти (Италия) — € 3 млн.

Винченцо Монтелла (Туркия) — € 1,5 млн.

Мурат Якин (Швейцария) — € 1,4 млн.

Ральф Рангник (Австрия) — € 1,3 млн.

Доменико Тедеско (Бельгия) — € 1,3 млн.

Қизиғи шундаки, Европа чемпионатида жуда ишончли ва чиройли ўйин кўрсатиб, финалга чиққан Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Де ла Фуэнте энг катта маош оладиганлар ўнлигига кирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!