"Евро-2024" саралаш босқичи. Португалия кетма-кет 9-ғалабасини қўлга киритди

"Евро-2024" саралашининг 9-туридан ўрин олган Лихтенштейн - Португалия учрашуви бўлиб ўтди ва унда Мартинес шогирдлари йирик 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Роналду 47-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Канселу фарқни иккитага оширди, 82-дақиқада эса Рамуш ўйинга нуқта қўйганди, лекин гол ҳисобга олинмади. 

Шу тариқа, Португалия кетма-кет 9-ғалабасини қўлга киритиб, 27 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!