Евро олдидан Бельгия етакчиси операция қилинди

"Евро-2020" чемпионлиги учун даъвогарлар қаторида эътироф этилаётган Бельгия терма жамоаси таркибида муаммо юзага келди. Гап етакчи футболчилардан бири Кевин Де Брюйне ҳақида.

29 ёшли ярим ҳимоячи кўзидан кичик операция қилинди. У "Челси"га қарши бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашувида Антонио Рюдигер билан тўқнашув натижасида жароҳат орттириб олган ва майдонни эрта тарк этганди.

"Операция 20 дақиқа давом этди. Барчаси ўз жойида. Унга бироз муддат беришимиз лозим. Тикланиш жараёни узоқ вақтга чўзилмайди. Шифокорлар унинг ҳолати яхшилигини айтмоқда. Кевин сафимизга келиб қўшилишини интизорлик билан кутамиз",-деди Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес.

Бельгия 12 июнь санасида Россияга қарши майдонга тушади. Шунингдек, уларни Дания ҳамда Финляндияга қарши ўйинлар кутиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар