Еврокубоклардан четлатилган
Ads

Римнинг "Лацио" клуби форварди Чиро Иммобиле фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Берилган хабарларга кўра А Серия тўпурари хатто “Милан” бир мавсум еврокубокларда иштирок этмаган тақдирда ҳам ушбу жамоага кўчиб ўтишга тайёр. Бироқ, “Лацио” ўз етакчиси билан хайрлашишни истамаяпти.

Маълумот учун, 28 ёшли италиялик футболчи ўтган мавсум “Лацио” сафида жами 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 41та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.