Европа грандлари "эс-ҳушини ўғирлаган" футболчи "Боруссия"дан кетмоқчи эмас

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзда немис клубини тарк этмоқчи эмас. 

"Холанд "Боруссия"да футболчи сифатида ўсишда давом этиш ниятида. Агар "Реал" таклиф билан чиқадиган бўлса ҳам, у минимум ярим мавсум клубда қолишни режалаштиряпти", - дейди италиялик машҳур журналист Фабрицо Романо.

"Боруссия Дортмунд" сафига қишда келиб қўшилган норвегиялик футболчи, "асаларилар" либосида 8 та ўйинда 9 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!