Европа грандлари эътиборига тушган аргентиналик тўпурар ким?
"Ривер Плейт" ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини Италия ёки Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 21 ёшли аргентиналик футболчи учун "Милан", "Фиорентина" ва "Атлетико" клублари кураш бошлаб юборган. Унинг “Ривер Плейт” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 25 миллион еврони ташкил этади. Аммо Аргентина гранди уни нисбатан пастроқ нархга ҳам сотишга тайёр.
Маълумот учун, Альварес "Ривер Плейт" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум Аргентина чемпионатида 16 та ўйинда рақиб дарвозасини 15 марта ишғол қилишга эришди. Альварес ҳозирда чемпионат тўпурари ҳисобланади.
Фикрлар