Европа грандлари ҳушини олган футболчи Роналдунинг агентига мурожаат қилди
"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ўзининг агенти Мусса Сиссоко билан шартномасини бекор қилди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.
Айни дамда агентсиз қолган футболчининг отаси машҳур агентлар Жорже Мендеш, Жонатан Барнетт и Пини Захави билан музокара ўтказиб улгурган.
Хавбекнинг "Ренн" билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади. Французлар 18 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолишга умид қилмоқда.
Ўтган трансфер ойнасида хавбек хизматларига "Реал", "Ювентус, МЮ, ПСЖ клублари қизиқиш билдирган эди.
Фикрлар