Европа грандлари "Наполи" етакчиси учун курашади
Грузия терма жамоаси ва “Наполи”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелияга трансфер бозорида талаб катта. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, грузиялик футболчи учун "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Ливерпуль" ва ПСЖ клублари кураш олиб боради. Хвичининг неаполликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Трансфермаркт портали ярим ҳимоячининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
А Сериянинг жорий мавсумида Кварацхелия 16 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар