Европа клуби "Арсенал" футболчиси учун пул таклиф қилди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси вингери Леандро Троссар ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Туркиянинг машҳур клуби "Бешикташ" бельгиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Яғиз Сабунжуўғли тарқатган маълумотга қараганда, истамбулликлар "канонирлар"га тахминан 20 миллион евро атрофида маблағ таклифи тайёрламоқда.
Манбага кўра, "Бешикташ" Троссарнинг ўзига ҳам жозибали шарт-шароит таклиф этишга тайёр. Турк клуби 31 ёшли яримҳимоячига йилига 7–8 миллион евро миқдорида маош беришни режалаштирмоқда.
Леандро Троссарнинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси келаси йили ниҳоясига етади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Троссар Микел Артета жамоаси сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар