Европа лигаларида қишки трансферлар вақти эълон қилинди. Бозор қайнайди...

Европада қишки трансферлар мавсуми очилди. Жамоалар ўзларига керак бўлган футболчиларни трансфер қилиш имконига эга бўлди.

Қишки трансферлар вақти асосан бир ой – январга белгиланади. Трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш кунлари эса лигаларга қараб бир-икки кунга ўзгаради.

Қуйида Европанинг кучли лигалари ва кўпчилик футбол мухлисларини қизиқтирган Саудия Арабистонидаги трансферлар вақти келтирилган.

Германия: 2024 йилнинг  1 январидан 1 февралигача.

Англия: 2024 йилнинг  1 январидан 1 февралигача.

Франция: 2024 йилнинг  1 январидан 1 февралигача.

Испания: 2024 йилнинг  2 январидан 1 февралигача.

Италия: 2024 йилнинг  2 январидан 1 февралигача.

Саудия Арабистони: 2024 йилнинг  1-30 январь кунлари.

Нидерландия: 2024 йилнинг  2 январидан 1 февралигача.

Португалия: 2024 йилнинг  3 январидан 2 февралигача.

Бельгия: 2024 йилнинг  5 январидан 1 февралигача.

Туркия: 2024 йилнинг  11 январидан 9 февралигача.

Швейцария: 2024 йилнинг  18 январидан 15 февралигача.

Россия: 2024 йилнинг  25 январидан 22 февралигача.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!