Европа Лигаси. "Арсенал" минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Европа Лигаси 6-тури доирасидаги "Арсенал" - "Цюрих" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда лондонликлар минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол Киран Тирни номига ёзилди. У 27-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига 3 очко тақдим этди.

Ушбу ўйиндан кейин "Арсенал" 15 очко тўплаган ҳолда ўз гуруҳи ғолиблигини қўлга киритди. "Цюрих" эса 3 очко билан мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!