
Европа Лигаси. "Арсенал" сафарда ғалаба қозонди
Европа Лигаси 4-тури доирасидаги "Будё-Глимт" - "Арсенал" учрашуви якунланди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда лондонликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.
Учрашувдаги ягона голга Букайо Сака муаллифлик қилди. У ўйиннинг 24-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва бу жамоасига 3 очко тақдим этди.
4-турдан кейин битта ўйин кам ўтказган "Арсенал" 9 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда. Норвегия клуби эса 4-очко билан 2-поғонани банд этган.
Фикрлар