Европа лигаси финали қайси шаҳарда ўтказилиши маълум бўлди

УЕФА Европа лигасининг 2019/20 йилги мавсум финал учрашуви қаерда ўтказилиши маълум бўлди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, ҳал қилувчи баҳсга Германиянинг Кёльн шаҳри мезбонлик қилади. Ўйин "Рейн Энерги" стадионида бўлиб ўтади.

Режага кўра эса ушбу финал Польшанинг Гданьск шаҳрида ўтказилиши керак эди.

Бундан ташқари, Европа лигасининг қолган учрашувлари ҳам Кёльн, Дюссельдорф, Дуйсбург ва Гельзенкирхен каби Германия шаҳарларида ўтказилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)